Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 сентябрдаги 523-сонли “Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда Термиз шаҳрининг асосий қисми ва Термиз туманининг айрим маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/6 кВ “Термиз” подстанциясидаги қуввати 20 000 кВА куч трансформаторининг ўта юкламада ишлаб турганлиги ва бунинг натижасида электр таъминотида узилишлар кузатилаётганлиги инобатга олинган ҳолда, ушбу куч трансформаторини 40 000 кВА катта қувватлисига алмаштириш белгиланган.
Бугунги кунда янги, қуввати 40 000 кВА куч трансформатори Термиз шаҳрига олиб келинган бўлиб, уни ўрнатиш, монтаж-демонтаж қилиш ишлари кўп вақт талаб этилиши инобатга олинган ҳолда, Термиз шаҳри ва Термиз туманининг электр таъминотида жорий йилнинг 14-15-16-декабр кунларида вақти-вақти билан (доимий равишда) чекловлар бўлишини маълум қиламиз.
Ушбу тадбирларни олиб бориш давомида электр таъминотида содир бўладиган узилишлар юзасидан келиб чиқадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот хизмати.