"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалида соҳа ишчи ҳодимларининг касб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Корхона раҳбари М. Шамсиддинов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиб, вилоят аҳолиси, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу борадаги ишларни самарали амалга оширишда фидойилик ва жонбозлик кўрсатаётган соҳа ходимларидан бир гуруҳи рағбатлантирилди. Узоқ йиллар соҳада меҳнат қилган фахрийларга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари, дипломлар тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида бир гуруҳ ишчи-ходимларга энергетик куни муносабати билан "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мавлонович Мустафоевнинг 22 нафар ходимларга фахрий ёрлиқлари ҳамда филиал бошқарувининг фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. Кириб келаётган янги йил олдидан уюштирилган соҳа меҳнаткашларининг касб байрами барчага кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот хизмати.