Ижтимоий тармоқларда “Denov yangiliklari” телеграм каналида Денов тумани “Баҳористон” маҳалласи ҳудудида жойлашган трансформатор пунктида содир бўлган ёнғин сабаблари Денов шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.
Ушбу 400 кВА қувватидаги трансформатор пункти, “Денов”-220/35/6 кВ подстанциясидан чиқувчи 6-сонли фидерига уланган, 612-трансформатор пункти бўлиб, трансформатор пункти 2019 йилда электр тармоқларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш дастури асосида янги ўрнатилган. Хозирги кунда трансформатор пунктидан 200 тага яқин аҳоли ва юридик истеъмолчилар электр энергияси билан таъминланган.
Жорий йил 16 октябрь куни соат 20:30 ларда трансформатор пунктининг юқори кучланишли РУ-6 кВ қисмида юклама таъсирида ёй ҳосил бўлиши натижасида кабел учликларида куйиш ҳамда ажратгич таянч изоляторларида шикастланишлар юзага келган.
Жорий йил 17 октябрь кунги соат 13:30 ларда трансформатор пунктидаги ажратгич комплект алмаштирилиб, ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилган ва истеъмолчиларга меъёр ҳолатда тўлиқ, электр энергияси билан таъминланган.
Ушбу носозликнинг такрорий равишда содир бўлиши сабаблари малакали мутахассислар томонидан ўрганилиб, ушбу трансформатор пунктига қўшимча янги ишлаб чиқариш ва савдо нуқталари уланиши натижасида энерготизимнинг кечки вақтларида катта юклама содир бўлиши аниқланган. Ҳозирда ушбу трансформатор пунктининг 6 кВ юқори кучланиш қисмида ўрнатилган сақлагич юкламага мос равишда танланиб, ўрнатилиши натижасида ушбу камчилик ҳам тўлиқ бартараф этилди.
Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

- Қўшилди: 20.10.2022
- Чоп этиш
- Кўришлар: 497