Барча юридик ва жисмоний шахслар диққатига

“Сурхондарё ҲЭТК” АЖ (СТИР: 200475661) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 мартдаги 126-сонли “Энергетика вазирлиги ҳузурида“ Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорига асосан, “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ акциядорларининг 2022 йил                     10 июндаги умумий йиғилиши қарорига ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг 2022 йил 12 октябрдаги Қўшма умумий йиғилиши қарори ва “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖнинг 2022 йил 24.10.2022 йилдаги 10.1-сон бошқарув қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖга кўшиб олинаётганлиги ва “Сурхондарё вилоят ҳудудий филиали” қилиб қайта ташкил этилаётганлигини эълон қиламиз.

Жамият қайта ташкил этилаëтганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ўтишини маълум қиламиз.

Юридик манзил:

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ҳаким Ат-Термизийкўчаси, 10уй.

Почта манзили:

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ҳаким Ат-Термизийкўчаси, 10 уй.



Cурҳондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати.