Навбатдан ташқари умумий йиғилиши
“Сурхондарё ҲЭТК” АЖ ушбу билан 2020 йил 21 декабр куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование - eVOIT” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 21 декабр куни соат 11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 27 ноябр этиб белгиланган.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2020 йил 15 декабр этиб белгиланган.
“Сурхондарё ҲЭТК” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
-
Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида:
- “Сурхондарё ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
- Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг 1 дона оддий ва 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование - eVOIT” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан ва Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий10-уй манзилида “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки “Сурхондарё ҲЭТК” АЖнинг www.surxonet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки (76) 221-74-93 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу билан бирга, “Сурхондарё ҲЭТК” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни ва хар бир оддий акцияни 1647,99 сўмдан “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Жамият Кузатув кенгаши