Навбатдан ташқари умумий йиғилиши
«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти ушбу билан 2022 йил 10 июн куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электронное голосование - eVOTE”сервис тизими орқали амалга оширилади.
Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 17 май этиб белгиланган.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 6 июн охирги иш куни ҳолатига белгиланган.
“Сурхондарё ҲЭТК” АЖакциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Термиз шаҳри, Ҳаким Ат-Термизий кўчаси, 10-уй манзилида «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти биносида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг www.surxonet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки (76) 221-74-93 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу билан бирга, «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 1666,67 сўмдан «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкин.
Бунда, агарда Сиз «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда, ушбу йиғилиш ўтказилгандан сўнг 30 кун ичида Сиз «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Бош директори номига ўзингизга тегишли бўлган акцияларни қайтариб сотиш бўйича талабнома беришингиз мумкинлиигини маълум қиламиз.
Жамият Кузатув кенгаши