Х А Б А Р Н О М А
«Сурхондарё ҲЭТК» АЖ
Кузатув Кенгаши
аъзоларига
Х А Б А Р Н О М А
«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни 2018 йил 14 июн куни соат 10-00 да Кузатув кенгаши мажлиси бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Кузатув кенгаши мажлиси кун тартиби қуйидагича:
1. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ бош директорининг 2017 йил учун йиллик жамиятни ривожлантириш Бизнес-режа асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи.
2. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ ички аудит хизматининг 2017 йилда бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи.
3. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссиясининг текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
4. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
5. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш, 2018 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторини аниқлаш ва аудиторлик хизматлари учун тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори ҳақида тавсиялар ишлаб чиқиш.
6. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2017 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойда тақсимотини ва дивиденд миқдорини ҳамда тўлаш тартиби тавсиясини ишлаб чиқиш.
7. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини кўриб чиқиш.
8. “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ нинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш вақти ва кун тартибини белгилаш.
Кузатув кенгаши мажлиси ўтказилиши манзили: Термиз шаҳар Хаким ат-Термизий шох кўчаси 10-уй, “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ маъмурий биноси мажлислар зали. Тел: (0376)2242773 (факс)